Турли ерларда жойлашган бир нечта жавобгарга нисбатан ариза (шикоят) аризачининг танлови бўйича жавобгарлардан бири жойлашган ердаги судга тақдим этилади.
Ушбу Кодекснинг 32-моддасида белгиланган судловга тегишлилик аризачининг экстерриториал судловга тегишлиликни танлаш ҳақидаги илтимосномасига кўра ўзгартирилиши мумкин. Бундай илтимоснома мавжуд бўлган тақдирда, ариза (шикоят) ушбу Кодекснинг 32-моддасида ёки мазкур модданинг биринчи қисмида назарда тутилган судга тақдим этилади. Ишни кўрадиган судни аниқлаш автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ушбу Кодекснинг 32-моддасида ва мазкур модданинг биринчи қисмида кўрсатилган суднинг танланиши истисно этиладиган тартибда амалга оширилади.
Йирик инвестор бўлмаган инвесторнинг инвестиция фаолияти билан боғлиқ даъво аризалари (шикоятлари) жавобгар жойлашган ердаги туманлараро маъмурий судга ёки Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларига тақдим этилиши мумкин.
Йирик инвесторнинг инвестиция фаолияти билан боғлиқ даъво аризалари (шикоятлари), шунингдек товар ва молия бозорларидаги рақобат соҳасидаги муносабатлардан келиб чиқадиган даъво аризалари туманлараро маъмурий судга ёки Ўзбекистон Республикаси Олий судига тақдим этилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matnМаъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс
33-modda. Аризачининг танлови бўйича судловга тегишлилик
(33-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 августдаги ЎРҚ-1165-сонли Қонунига асосан иккинчи қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1165/0841-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.