Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс

286-modda. Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш

Суд берган ижро варақаси асосида давлат ижрочиси томонидан қўзғатилган ижро ишини юритишни суд қонунда назарда тутилган ҳолларда, ундирувчининг, қарздорнинг, давлат ижрочисининг аризасига кўра тўхтатиб туриши ёки тугатиши мумкин. Маъмурий суд томонидан берилган ижро варақаси асосида қўзғатилган ижро ишини юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш ўша суд ёки давлат ижрочиси жойлашган ердаги маъмурий суд томонидан амалга оширилади. Ижро ишини юритишни тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги ариза у келиб тушган кундан эътиборан йигирма кунлик муддатда, тарафлар чақиртирилмасдан ва суд муҳокамасисиз кўриб чиқилади. Ижро ишини юритишни тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилади, унинг кўчирма нусхаси ундирувчига, қарздорга, шунингдек давлат ижрочисига юборилади. Ажрим устидан у чиқарилган кундан бошлаб ўн кунлик муддатда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.