Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс

283-modda. Ижро варақасининг дубликатини бериш

Ижро варақаси йўқотилган тақдирда, уни берган суд ундирувчининг аризасига кўра ижро варақасининг дубликатини бериши мумкин. Ижро варақасининг дубликатини бериш тўғрисидаги ариза ижро варақасини ижрога тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтгунига қадар берилиши мумкин, бундан ижро варақаси давлат ижрочиси ёки ижрони амалга оширувчи бошқа шахс томонидан йўқотилган ва бу ҳақда ундирувчига ижро варақасини ижрога тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтгандан сўнг маълум бўлган ҳоллар мустасно. Ушбу ҳолларда ижро варақасининг дубликатини бериш тўғрисидаги ариза ижро варақаси йўқотилганлиги ундирувчига маълум бўлган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин. Ижро варақасининг дубликатини бериш тўғрисидаги ариза судга келиб тушган кундан эътиборан йигирма кунлик муддатда суд мажлисида кўриб чиқилади. Ундирувчи, қарздор суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида ариза келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай чиқарилган суд ажрими орқали, ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Бироқ, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги аризани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди. Аризани кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади, унинг кўчирма нусхаси ундирувчи ва қарздорга юборилади. Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.