Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс

276-modda. Суд ҳужжатларини ижрога қаратиш

(276-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-833-сонли Қонунига асосан учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон)

Суд ҳужжатлари қонуний кучга киргач ижрога қаратилади, бундан қонунчиликда белгиланган тартибда дарҳол ижро этиш ҳоллари мустасно. Суд ҳужжатининг ижроси ҳал қилув қарори (қарори) асосида, пул маблағларини мажбурий ундириш бўйича суд ҳужжатининг ижроси эса суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида амалга оширилади. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари, агар суд томонидан бошқа муддат белгиланмаган бўлса, улар қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир ой ичида маъмурий органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа органлар, ташкилотлар, шунингдек мансабдор шахслар томонидан ижро этилиши лозим. Маъмурий органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа органлар, ташкилотлар, шунингдек мансабдор шахслар суд ҳужжати ижро этилганлиги тўғрисида судни хабардор қилиши шарт. Суд ҳужжати ижро этилмаган тақдирда, ушбу Кодекснинг 14-бобида белгиланган тартибда ва миқдорда биринчи инстанция суди томонидан суд жаримаси солинади ҳамда суд ҳужжатини ижро этиш учун бир ойдан ошмайдиган такрорий муддат берилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.