Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс

266⁷-modda. Тафтиш инстанцияси судининг ваколатлари

Суд шикоятни (протестни) тафтиш тартибида кўриш натижалари бўйича қуйидагиларга ҳақли: 1) ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга; 2) ҳал қилув қарорини, қарорни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга; 3) ушбу Кодекс 244-моддаси бешинчи қисмининг 3 ва 6-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган апелляция ёки кассация инстанцияси судига юборишга; 4) ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга; 5) ҳал қилув қарорини, қарорни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд аризани (шикоятни) тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга; 6) айрим суд ҳужжатларини бекор қилишга ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга; 7) ушбу Кодекс 244-моддаси бешинчи қисмининг 7-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга. Суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинмаганлиги ёки нотўғри ҳал қилинганлиги суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди. Бу ҳолда қарорнинг хулоса қисмида суд харажатлари ушбу Кодекснинг 115-моддасида назарда тутилган тартибда тақсимланиши кўрсатилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.