Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс

266²-modda. Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш

Ишни тафтиш тартибида кўраётган суд тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни қуйидаги ҳолларда тугатади, агар: 1) шикоят (протест) суд ҳужжати устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса; 2) шикоят (протест) Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига апелляция ёки кассация тартибида кўрилмаган суд ҳужжати устидан берилган, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига эса Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан тафтиш тартибида кўрилмаган ёки ушбу Кодексга мувофиқ тафтиш тартибида шикоят қилинмайдиган (протест келтирилмайдиган) суд ҳужжати устидан берилган ва хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса; 3) шикоят (протест) тафтиш тартибида ушбу суд томонидан кўрилган суд ҳужжати устидан берилган ва хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса; 4) шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида шикоят иш юритишга қабул қилинганидан кейин ариза келиб тушган бўлса ва воз кечиш тафтиш инстанцияси суди томонидан қабул қилинган бўлса; 5) протест келтирган прокурордан ёки юқори турувчи прокурордан протестни чақириб олиш тўғрисида протест иш юритишга қабул қилинганидан кейин ариза келиб тушган бўлса; 6) ишда тараф бўлган юридик шахс шикоят (протест) бўйича суд ҳужжати қабул қилингунига қадар тугатилган бўлса; 7) ишда тараф бўлган фуқаро шикоят (протест) бўйича суд ҳужжати қабул қилингунига қадар вафот этса, низоли ҳуқуқий муносабат эса ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса. Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилади, унинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга ушбу Кодекснинг 171-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади. Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритиш тугатилган тақдирда, айни бир шахснинг айни шу асослар бўйича тафтиш тартибидаги шикоят (протест) билан судга такроран мурожаат қилишига йўл қўйилмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.