Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ва унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича ишни тегишли суддан талаб қилиб олишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларнинг ўринбосарлари ушбу Кодекс 249-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда ёки прокурор иштирокида кўрилган ишлар бўйича ёхуд қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар бўйича тафтиш тартибида протест киритиш масаласини ҳал этиш учун тегишли суддан ишни ўз ваколатлари доирасида талаб қилиб олишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matnМаъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс
260-modda. Ишни талаб қилиб олиш
(260-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 03/24/968/0760-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.