Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс

257-modda. Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтариш

Тафтиш инстанцияси судининг судьяси тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қуйидаги ҳолларда қайтаради, агар: 1) шикоят (протест) имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси ва исми-шарифининг бош ҳарфлари кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса; 2) шикоятнинг (протестнинг) мазмунига нисбатан ушбу Кодекснинг 253-моддасида белгиланган талабларга риоя этилмаган ёки шикоятга (протестга) ушбу Кодекс 255-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса; 3) шикоятга давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат божини тўлаш муддатини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилган ҳолларда эса, бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса; 4) шикоят (протест) белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган бўлса ва ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаса; 5) шикоят (протест) берган шахсдан уни қайтариб олиш (чақириб олиш) тўғрисида шикоят (протест) иш юритишга қабул қилинганлиги ҳақида суд ажрими чиқарилгунига қадар ариза келиб тушган бўлса; 6) шикоят (протест) ушбу Кодекс 251-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тақдирда ҳал қилув қарорини қабул қилган суд четлаб ўтилган ҳолда юборилган бўлса. Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтариш тўғрисидаги ажримда шикоятни (протестни) қайтариш асослари кўрсатилади, тафтиш тартибидаги шикоятни бериш чоғида тўланган давлат божини қайтариш тўғрисидаги масала ҳал этилади. Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтариш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси шикоят (протест) берган шахсга шикоят (протест) ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга юборилади. Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтариш тўғрисидаги ажрим бекор қилинган тақдирда, шикоят (протест) дастлаб судга мурожаат қилинган кунда берилган ҳисобланади. Шикоят (протест) берган шахс ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин тафтиш тартибидаги шикоят (протест) билан судга умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.