Биринчи инстанция судининг апелляция инстанциясида кўрилмаган ажримлари, қарорлари устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Биринчи инстанция судининг ажрими, қарори устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган кассация шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади.
Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ажрими, қарори устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижаларига кўра қуйидагиларга ҳақли:
1) ажримни, қарорни ўзгаришсиз, шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;
2) ажримни, қарорни тўлиқ ёки қисман ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга ва масалани мазмунан ҳал қилишга;
3) аризани (шикоятни) қабул қилишни рад этиш, аризани (шикоятни) қайтариш, иш юритишни тўхтатиб туриш, иш юритишни тугатиш, аризани (шикоятни) кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажримни бекор қилишга ва аризани (шикоятни), ишни биринчи инстанция судига кўриб чиқиш учун юборишга;
4) ажримни бекор қилишга ва аризани (шикоятни), ишни кўриб чиқиш учун тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга.
lex.uz’dagi asl matnМаъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс
247-modda. Биринчи инстанция судининг ажрими, қарори устидан берилган кассация шикояти (протести)
(247-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-889-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/889/0978-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.