Кассация инстанцияси суди ишни суд мажлисида ушбу бобда белгиланган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда, биринчи инстанция судида кўриш қоидалари бўйича кўради.
Кассация инстанцияси судида: ишларни битта иш юритишга бирлаштириш тўғрисидаги; талабнинг предметини ёки асосини ўзгартириш ҳақидаги; ишга учинчи шахсларни жалб этиш тўғрисидаги қоидалар, шунингдек ушбу Кодексда биринчи инстанция судида ишни кўриш учун белгиланган бошқа қоидалар қўлланилмайди, бундан ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўриш ҳоли мустасно.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикояти (протести) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг кассация инстанцияси судининг суд мажлисига келмаганлиги ишни улар йўқлигида кўришга тўсқинлик қилмайди.
lex.uz’dagi asl matnМаъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс
239-modda. Кассация инстанцияси суди томонидан ишни кўриш тартиби
(239-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-889-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/889/0978-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.