Агар кассация шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинганидан сўнг унинг имзоланмаганлиги ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки мансаб мавқеи ёки фамилияси, исм-шарифининг бош ҳарфлари кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланганлиги аниқланса, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдиради.
Кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги суд ажрими устидан тафтиш шикояти (протести) берилиши мумкин.
Кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин шикоят (протест) ушбу Кодексда белгиланган тартибда судга янгидан берилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matnМаъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс
237-modda. Кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш
(237-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-889-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/889/0978-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.