Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс

234-modda. Кассация шикоятини (протестини) қайтариш

(234-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-889-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/889/0978-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)

Кассация шикояти (протести) судья томонидан қуйидаги ҳолларда қайтарилади, агар: 1) кассация шикояти (протести) имзоланмаган бўлса ёхуд уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёки мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми-шарифининг бош ҳарфлари кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса; 2) кассация шикоятининг (протестининг) шаклига ва мазмунига нисбатан ушбу Кодекснинг 228-моддасида белгиланган талабларга риоя этилмаган ёки кассация шикоятига (протестига) ушбу Кодекс 230-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса; 3) кассация шикоятига (протестига) унинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга юборилганлигига доир далиллар илова қилинмаган бўлса; 4) давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат кассация шикоятига илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат божини тўлаш муддатини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилган ҳолларда эса бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса; 5) кассация шикояти (протести) белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган бўлса ва ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаса; 6) шикоят (протест) берган шахсдан уни қайтариб олиш (чақириб олиш) тўғрисида кассация шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинганлиги тўғрисида суд ажрими чиқарилгунига қадар ариза келиб тушган бўлса; 7) шикоят (протест) ҳал қилув қарорини қабул қилган суд четлаб ўтган ҳолда юборилган бўлса. Кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажримда кассация шикоятини (протестини) қайтариш асослари кўрсатилади, кассация шикоятини бериш чоғида тўланган давлат божини қайтариш тўғрисидаги масала ҳал этилади. Кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси шикоятни (протестни) берган шахсга шикоят (протест) ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга юборилади. Кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажрим устидан тафтиш шикояти (протести) берилиши мумкин. Кассация шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажрим бекор қилинган тақдирда, кассация шикояти (протести) дастлаб судга мурожаат қилинган кунда берилган ҳисобланади. Шикоят (протест) берган шахс ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин кассация шикояти (протести) билан судга умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.