Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс

225-modda. Кассация шикоятларини (протестларини) кўрувчи судлар

(225-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-889-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/889/0978-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)

Кассация шикоятлари (протестлари): туманлараро маъмурий судларнинг ҳал қилув қарорлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларининг биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорлари устидан берилганда — Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари томонидан; ҳудудий ҳарбий судларнинг ҳал қилув қарорлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорлари устидан берилганда — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан; Ўзбекистон Республикаси Олий судининг биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорлари устидан берилганда — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.