Ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:
1) иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги;
2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги;
3) ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги;
4) моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги.
Моддий ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши қуйидагилардан иборат:
1) қўлланилиши лозим бўлган қонуннинг ёки бошқа қонунчилик ҳужжатининг қўлланилмаганлиги;
2) қўлланилиши мумкин бўлмаган қонуннинг ёки бошқа қонунчилик ҳужжатининг қўлланилганлиги;
3) қонуннинг ёки бошқа қонунчилик ҳужжатининг нотўғри талқин қилинганлиги.
Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.
Суднинг ҳал қилув қарори қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин, агар:
1) суд иши юритилаётган тил тўғрисидаги қоида ишни кўриш чоғида бузилган бўлса;
2) суд мажлиси баённомаси имзоланмаган ёки ушбу Кодекс 176-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилганидан бошқа шахслар томонидан имзоланган ёхуд, агар суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзуви амалга оширилган бўлса, аудио- ва видеоёзувнинг электрон ёки бошқа ташувчилари суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилмаган бўлса;
3) судьялар маслаҳатининг сир сақланиши тўғрисидаги қоида бузилган бўлса.
Қуйидаги процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги ҳар қандай ҳолда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади:
1) ишнинг суд томонидан ноқонуний таркибда кўрилганлиги;
2) ишнинг ишда иштирок этувчи, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган бирор-бир шахс йўқлигида кўрилганлиги;
3) ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги;
4) ҳал қилув қарорининг судья ёки, агар иш судьялар ҳайъати таркибида кўрилган бўлса, судьяларнинг бири томонидан имзоланмаганлиги ёхуд ҳал қилув қарорида кўрсатилганидан бошқа судьялар томонидан имзоланганлиги;
5) ишда суд мажлиси баённомасининг мавжуд эмаслиги;
6) билдирилган талаб бўйича суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинмаганлиги;
7) ишнинг судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда кўрилганлиги.
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, агар тарафлар ўртасида келишув битими тузилган ва у апелляция инстанцияси суди томонидан тасдиқланган бўлса, бекор қилади.
lex.uz’dagi asl matnМаъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс
220-modda. Ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар
(220-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-889-сонли Қонунига асосан тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/889/0978-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.