Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс

20-modda. Ишни кўришда судьянинг такрор иштирок этишига йўл қўйилмаслиги

(20-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-889-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/889/0978-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)

Ишни биринчи инстанция судида кўришда иштирок этган судья, агар суднинг ҳал қилув қарори апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси суди томонидан бекор қилинган бўлса, шу ишни биринчи инстанция судида янгидан кўришда иштирок этиши мумкин эмас, бундан янги очилган ҳолатлар бўйича ишларни кўриш ҳоллари мустасно. Ишни биринчи инстанция судида кўришда иштирок этган судья шу ишни апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок этиши мумкин эмас. Ишни апелляция инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок этиши мумкин эмас. Ишни кассация инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция, апелляция ёки тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок этиши мумкин эмас. Ишни тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судида кўришда, шунингдек ишни юқори турувчи суд томонидан тафтиш тартибида қайта кўришда иштирок этиши мумкин эмас.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.