Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс

177-modda. Баённома юзасидан фикр-мулоҳазалар

Суд процесси иштирокчилари суд мажлисининг баённомаси билан танишиб чиқишга ҳақли ва у имзоланган кундан эътиборан беш кун ичида баённома юзасидан баённомада йўл қўйилган хатоликларни ёки ундаги маълумотларнинг тўлиқ эмаслигини кўрсатган ҳолда ёзма фикр-мулоҳазалар бериши мумкин. Суд мажлисининг баённомаси юзасидан ёзма фикр-мулоҳазалар улар берилган кундан кейин беш кун ичида суд процесси иштирокчиларини чақирмасдан кўриб чиқилиши керак. Суд мажлисининг баённомаси юзасидан берилган ёзма фикр-мулоҳазаларни раислик қилувчи кўриб чиқади ва ушбу фикр-мулоҳазаларга қўшилса, уларни қабул қилади, қўшилмаган тақдирда эса уларни рад этади. Суд мажлисининг баённомаси юзасидан ёзма фикр-мулоҳазалар қабул қилинганлиги ҳақида ёки рад этилганлиги тўғрисида ажрим чиқарилади. Суд мажлисининг баённомаси юзасидан судга беш кунлик муддатни ўтказиб тақдим этилган ёзма фикр-мулоҳазалар суд томонидан кўриб чиқилмайди ва ишга қўшиб қўйилади, бу ҳақда ёзма фикр-мулоҳазалар берган шахсга маълум қилинади. Суд процесси иштирокчилари суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзуви билан танишиш ҳуқуқига эга. Суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзувининг кўчирма нусхалари суд процесси иштирокчиларига ишни кўриб чиққан суднинг рухсати билан берилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.