Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс

17-modda. Ишларнинг якка тартибда ва ҳайъатда кўрилиши

(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-889-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/889/0978-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)

Биринчи инстанция бўйича маъмурий ишлар (бундан буён матнда иш деб юритилади) туманлараро маъмурий судида, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судида судья томонидан якка тартибда, Ўзбекистон Республикаси Олий судида биринчи инстанция бўйича ишлар уч нафар судьядан иборат таркибда ҳайъатда кўрилади. Ишни апелляция, кассация ва тафтиш тартибида кўриш уч нафар судьядан иборат таркибда ҳайъатда амалга оширилади. Ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида тафтиш тартибида кўриш ҳайъатда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати аъзоларининг кўпчилиги иштирокида амалга оширилади. Иш ҳайъатда кўрилаётганда судьялардан бири суд мажлисида раислик қилади. Ишни кўришда барча судьялар тенг ҳуқуқлардан фойдаланади. Ушбу Кодексга биноан судьяга ишни якка тартибда кўриш ва айрим масалаларни ҳал қилиш ҳуқуқи берилган тақдирда, судья суд номидан иш кўради.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.