Судья аризани (шикоятни) иш юритишга қабул қилишни қуйидаги ҳолларда рад этади, агар:
1) иш маъмурий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки иқтисодий судга тааллуқли бўлмаса;
2) маъмурий суднинг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қабул қилинган, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки иш юритишни тугатиш ҳақидаги ажрими ёхуд келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрими мавжуд бўлса;
3) суднинг иш юритишида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса.
Аризани (шикоятни) қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Ажрим бекор қилинган тақдирда, ариза (шикоят) судга дастлабки мурожаат қилинган кунда берилган деб ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matnМаъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс
133-modda. Аризани (шикоятни) иш юритишга қабул қилишни рад этиш
(133-модда биринчи қисмининг 1 ва 2-бандлари Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-833-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.