Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс

131-modda. Аризани (шикоятни) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш тартиби ва муддатлари

(131-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-833-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон)

Агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, судья аризани (шикоятни) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги, қабул қилишни рад этиш, қайтариш ёки судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказиш ҳақидаги масалани ариза (шикоят) судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай якка тартибда ҳал қилади. Аризани (шикоятни) иш юритишга қабул қилиш ҳақида, қабул қилишни рад этиш, қайтариш ёки судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказиш тўғрисида ажрим чиқарилади, ажримнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга ажрим чиқарилгандан кейинги кундан кечиктирмай юборилади. Судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича суддан ёки иқтисодий суддан ариза (шикоят) ёки иш материаллари келиб тушганда судья ариза (шикоят) ушбу Кодекснинг 128, 129 ва 130-моддаларида кўрсатилган талабларга мувофиқ эмаслигини аниқлагач, ариза (шикоят) судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай аризачини камчиликларни бартараф этиш зарурлиги ҳақида хабардор қилади ва унга бунинг учун ўн кундан ошмайдиган муддат беради.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.