Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс

126³-modda. Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш

(126³-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-889-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/889/0978-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)

Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масала иш қайси суднинг иш юритувида бўлса, ўша суд томонидан, суд мажлисида тарафлар албатта иштирок этган ҳолда кўриб чиқилади. Ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Келишув битимини тузган, суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган шахслар суд мажлисига келмаган тақдирда, келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масала суд томонидан кўриб чиқилмайди. Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишда битимнинг қонун талабларига мувофиқлигини ҳамда учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдорлигини аниқлаш учун суд ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этилган ишнинг ҳақиқий ҳолатларини, важлар ва далилларни текширади, уларга баҳо беради. Суд келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ажрим чиқаради, унда иш юритиш тўлиқ ёки қисман тугатилганлиги кўрсатилади. Келишув битими апелляция ёки кассация, тафтиш инстанцияси суди томонидан тасдиқланган тақдирда, ажрим чиқарилиб, иш бўйича илгари қабул қилинган барча суд ҳужжатлари ушбу ажрим билан бекор қилинади ва иш юритиш тугатилади. Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанцияси суди томонидан кўриб чиқишда тегишли суд ҳужжатининг қонунийлиги ва асослилиги текширилмайди. Келишув битими суд ҳужжатини ижро этиш босқичида тузилган тақдирда, битим ишни кўрган биринчи инстанция судига тасдиқлаш учун тақдим этилади. Ижро босқичида тузилган келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масала битим судга тақдим этилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қоидалар бўйича кўриб чиқилади. Суд келишув битимини қисман тасдиқлашга, ўзгартиришга ёки ундан тарафлар томонидан келишилган бирон-бир шартни чиқариб ташлашга ҳақли эмас. Суд ушбу битимдан қонунга зид бўлган ёки учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган айрим шартларни чиқариб ташлашни тарафларга таклиф қилишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.