Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс

122-modda. Суд жарималарини солиш

(122-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-833-сонли Қонунига асосан иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон)

Суд жарималари ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда суд томонидан солинади. Суд томонидан солинадиган суд жаримасининг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ошмаслиги керак, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Маъмурий органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа органлар, шунингдек ташкилотлар томонидан суд ҳужжати ижро этилмаган тақдирда, уларнинг мансабдор шахсларига базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда суд жаримаси солинади. Суд ҳужжати такроран ижро этилмаган тақдирда, дастлабки солинган жариманинг ўн баравари миқдорида суд жаримаси солинади. Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги суд ажрими ижро этилмаган тақдирда, ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган миқдорда суд жаримаси солинади. Суд томонидан давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва бошқа органларнинг, шунингдек ташкилотларнинг мансабдор шахсларига солинган суд жарималари уларнинг шахсий маблағларидан ундирилади. Суд жарималари республика бюджети даромадига ундирилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.