Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс

105-modda. Аризани (шикоятни) кўрмасдан қолдириш асослари

(105-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 августдаги ЎРҚ-1165-сонли Қонунига асосан 2¹-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1165/0841-сон)

Суд қуйидаги ҳолларда аризани (шикоятни) кўрмасдан қолдиради, агар: 1) фуқаролик ишлари бўйича суд, маъмурий суд иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса; 2) ариза (шикоят) имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исм-шарифининг бош ҳарфлари кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса; 2¹) дастлабки эшитув натижаси бўйича аризачи аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида арз қилган бўлса; 3) аризачи биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса; 4) аризачининг манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан арз қилинган талабдан аризачи воз кечган бўлса; 5) ариза (шикоят) суд муомалага лаёқатсиз деб топган шахс томонидан берилган бўлса.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.