Ma'muriy javobgarlik kodeksi

94-modda. Ноёб ёки йўқ бўлиб кетиш хавфида турган ҳайвонларни йўқ қилиб юбориш, ўлжа қилиш ёхуд шундай ҳайвонларнинг қирилиб кетишига, соғи камайиб кетишига ёки яшаш муҳити бузилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган бошқа ҳаракатлар содир этиш

(94-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ҳайвон турларига мансуб ноёб ёки йўқ бўлиб кетиш хавфида турган ҳайвонларни йўқ қилиб юбориш, ўлжа қилиш ёхуд уларнинг тухум, увилдир қўядиган инларини, бошпаналарини йўқ қилиш, инларини, уяларини ва бошқа яшаш жойларини бузиш ёхуд шундай ҳайвонларнинг қирилиб кетишига, сони камайиб кетишига ёки яшаш муҳити бузилишига сабаб бўладиган бошқа ҳаракатлар содир этиш ёхуд бундай ҳайвонларни овлаш рухсатномасида кўрсатилган шартларни бузган ҳолда ўлжа қилиш — шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли бўлган ашёларни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли бўлган ашёларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.