Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Маиший ва қурилиш чиқиндилари полигонларига жойлаштирилиши керак бўлган чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир юз эллик бараваридан икки юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matn91¹-modda. Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш
(91¹-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Oddiy tilda
НИМАНИ АНГLATADI
Белгиланмаган жойларга (кучалар, боғлар, сув оймасига) қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни, қурилиш материалларини ташлаш қатъий тақиқланган. Бу табиатни ифлос қилади ва инсонлар саломатлигига зарар келтиради.
КИМГА ТЕГИШЛИ
Бу қоида барча фуқаролар ва мансабдор шахсларга (директорлар, мудирлар) тегишли.
АМАЛДА
Агар кимдир ўз уйидан чиқиндиларни қўлай жойга ташласа, жарима солинади. Такрор қилса, жарима ошади ва ҳатто ашёси мусодара қилинади. Масалан, қурилиш материалларини сув оймасига ташлаган шахс жазоланади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.