Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс бу ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт ва жойда амал қилаётган қонунчиликка асосан жавобгарликка тортилади, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ўзбекистон Республикасининг байроғи остидаги ёки Ўзбекистон Республикасининг портида рўйхатга олинган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида очиқ ҳаво ёки сув бўшлиғида бўлган кемада маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, агар улар чет давлат ҳудудида ҳуқуқбузарлик содир этган ва ушбу Кодекснинг 47⁶-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун ўша давлатнинг қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилмаган бўлса, ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки бекор қилувчи ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эгадир, яъни ушбу ҳужжатлар чиққунга қадар содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолларига ҳам тааллуқлидир. Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни белгиловчи ёки жавобгарликни кучайтирувчи ҳужжатлар эса орқага қайтиш кучига эга бўлмайди.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилаётган вақт ва жойда амал қилиб турган қонунчилик асосида юритилади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда валюта қимматликлари, божхона, солиқ, қимматли қоғозлар бозори, рақобат ҳамда крипто-активлар айланмаси тўғрисидаги қонунчиликни, шунингдек савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ қилмишлар учун маъмурий жавобгарлик ўрнига Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонунига мувофиқ бошқа турдаги жавобгарлик чоралари қўлланилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matnMa'muriy javobgarlik kodeksi
9-modda. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 июлдаги ЎРҚ-1158-сонли Қонунига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2026 й., 03/26/1158/0727-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 25 июль)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.