Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, уларнинг ўсишини тезлаштирувчи воситаларни, минерал ўғитларни ҳамда бошқа дориларни, шунингдек кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни ва буғланувчан бирикмаларни ташиш, сақлаш, улардан фойдаланиш, уларни қўллаш ҳамда улардан бўшаган идишларни зарарсизлантириш қоидаларини тупроқнинг, сувнинг, атмосфера ҳавосининг ифлосланишига ёки ўсимликлар, ҳайвонот дунёси йўқ қилиб юборилишига олиб келиши мумкин бўлган тарзда бузиш —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд тупроқ, сув, атмосфера ҳавосининг ифлосланишига, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар етишига олиб келса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matn89-modda. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа дориларни шунингдек кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни ҳамда буғланувчан бирикмаларни ташиш, сақлаш ва қўлланиш қоидаларини бузиш
(89-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 августдаги ЎРҚ-711-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон — 2021 йил 27 ноябрдан кучга киради)
Oddiy tilda
Нимани ангlatadi
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ўғитлар ва заҳарли моддаларни нотўғри ташиш, сақлаш ёки қўллаш қоидаларини бузиш. Бу ишлар тупроқ, сув ва ҳавони ифлосланишига, ўсимлик ва ҳайвонларга зарар етишига олиб келиши мумкин.
Кимга тегишли
Бу қоида барча фуқаролар ва мансабдор шахсларга (раис, мудир ва ҳ.к.) тегишли.
Аmalда
Дехқон қўлайсиз заҳарли дори идишини тўғри сақламасди ва у сув манбасига тушди. Бунда унга биринчи марта базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараваригача жарима солинади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.