Моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлиш, яъни ёзувлар ёзиш, расмлар чизиш йўли билан уларни таҳқирлаш ёки уларга шикаст етказиш, моддий маданий мерос объектларини, шу жумладан уларнинг тарихий, илмий, бадиий ёхуд ўзгача маданий қимматига доғ туширувчи ёки уларни масхара қилувчи ҳаракатларни содир этиш, худди шунингдек моддий маданий мерос объектларига нисбатан жамоат тартибини бузувчи ҳаракатларни содир этиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган оз миқдорда зарар етказган ҳуқуқбузарликни содир этиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган, кўп бўлмаган миқдорда зарар етказган ҳуқуқбузарликни содир этиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ёки учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —
ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ ўзига нисбатан маъмурий қамоққа олиш қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Оз миқдордаги зарар деганда базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача бўлган доирадаги, кўп бўлмаган миқдордаги зарар деганда базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлган доирадаги миқдор тушунилади.
lex.uz’dagi asl matn64¹-modda. Моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлиш
(64¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 19 октябрдаги ЎРҚ-794-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 03/22/794/0939-сон)
Oddiy tilda
МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИГА НИСБАТСИЗЛИК
Нимани англадади
Бу қонун маданий мерос объектларини (қадимий биналар, ёдгорликлар, музей нарсалари) таҳқир қилиш, шикаст етказиш ёки масхара қилишни тақиқ қилади. Мисол: ёдгорликка ёзув ёзиш, расм чизиш ёки унга зарар етказиш.
Кимга тегишли
Бу қонун барча шахсларга, жумадан фуқаролар ва ташкилотларга тегишли.
Амалда
Агар кимдир қадимий масжидга ёзув ёзса ёки музей нарсасини шикаст этса, унга жарима солинади. Жарима миқдори зарарнинг катталигига қараб ўзгаради — оз зарар учун камроқ, кўп зарар учун кўпроқ жарима.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.