Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш, худди шунингдек уларни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш, —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир юз эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matnMa'muriy javobgarlik kodeksi
56⁴-modda. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш
(56⁴-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.