Ma'muriy javobgarlik kodeksi

50¹-modda. Хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш

(50¹-модда иккинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 ноябрдаги ЎРҚ-1095-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон)

Мансабдор шахс томонидан хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Хусусий бандлик агентликларининг мансабдор шахслари томонидан ўз фаолияти ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига тақдим этмаслик, худди шунингдек маълумотларни бузиб кўрсатиш ёки маълумотларни тақдим этиш муддатларини бузиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.