Ma'muriy javobgarlik kodeksi

346-modda. Маъмурий қамоқни ўташ тартиби

(346-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Маъмурий қамоққа олинган шахслар ички ишлар органлари белгилаб қўйган жойларда қамоқда сақланадилар. Маъмурий қамоққа олиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш чоғида қамоққа олинганлар шахсий кўрикдан ўтказиладилар. Маъмурий йўл билан ушлаб туриш муддати маъмурий қамоқ муддатига қўшиб ҳисобланади. Маъмурий қамоқни ўташ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган қоидалар асосида амалга оширилади. Маъмурий қамоққа олинган шахслар жисмоний ишларда фойдаланилади. Маъмурий қамоққа олинган шахслар меҳнатидан фойдаланишни ташкил этиш туман (шаҳар) ҳокимликларига юклатилади. Маъмурий қамоққа олинган шахсларга қамоқда бўлган вақтлари учун доимий иш жойларидан иш ҳақи тўланмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.