Ma'muriy javobgarlik kodeksi

344-modda. Махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш муддатини ҳисоблаш

Транспорт воситаларини ҳайдовчилар ва ов қилиш қоидаларини бузган шахслар махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш тўғрисида қарор чиқарилган кундан бошлаб шундай ҳуқуқдан маҳрум этилган деб ҳисобланадилар. Махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати ўтгач, шунингдек бу муддат ушбу Кодекснинг 343-моддасига мувофиқ қисқартирилган тақдирда, шундай маъмурий жазо чорасига тортилган шахсга ундан олиб қўйилган ҳужжатлар белгиланган тартибда қайтариб берилади. Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчи ҳайдовчилик гувоҳномасини топширишдан бош тортган тақдирда, бу ҳуқуқдан маҳрум этиш муддати гувоҳнома олиб қўйилган кундан бошлаб, лекин қарор чиқарган орган белгилаган маҳрум этиш муддати тугашидан кечиктирмасдан ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.