Ma'muriy javobgarlik kodeksi

324²⁹-modda. Тафтиш тартибида берилган шикоятни (протестни) қайтариб олиш

Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан тафтиш тартибидаги шикоятни берган шахс уни қайтариб олишга ҳақли. Тафтиш тартибида берилган протестни қайтариб олиш ҳуқуқи протест келтирган прокурорга, шунингдек юқори турувчи прокурорга тегишлидир. Ўзига нисбатан суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори чиқарилган шахс ўз адвокатининг тафтиш тартибида берилган шикоятини қайтариб олишга ҳақли. Маъмурий жавобгарликка тортилган шахснинг адвокати, қонуний вакили ўзининг тафтиш тартибида берилган шикоятини фақат маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг розилиги билан қайтариб олишга ҳақли. Тафтиш тартибида берилган шикоятни (протестни) қайтариб олишга тафтиш инстанцияси суди алоҳида хонага киргунига қадар йўл қўйилади. Тафтиш тартибида берилган шикоятни (протестни) қайтариб олиш тўғрисидаги ҳужжат ишда қолдирилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.