Маъмурий жавобгарлик кодекси

321-modda. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят ёки билдирилган протестни кўриб чиқувчи органнинг (мансабдор шахснинг) қарори

(321-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги ЎРҚ-720-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2021 й., 03/21/720/0930-сон — 2022 йил 6 январдан кучга киради)

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят ёки билдирилган протестни кўриб чиқиш пайтида орган (мансабдор шахс) қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади: 1) чиқарилган қарорни ўзгаришсиз, шикоят ёки протестни эса қаноатлантиришсиз қолдиради; 2) чиқарилган қарорни бекор қилади ва ишни қайта кўриб чиқиш учун юборади; 3) чиқарилган қарорни бекор қилади ва ишни юритишни тўхтатади; 4) жазо чорасини кучайтирмаган ҳолда уни маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисидаги норматив ҳужжатда назарда тутилган доирада ўзгартиради. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун: орган (мансабдор шахс) томонидан ишни тўлиқ бўлмаган ҳолда ёки бир томонлама кўриб чиқилиши; орган (мансабдор шахс) ҳал қилув қарорининг ва ушбу Кодекс Махсус қисмининг қўлланилган нормалари ва маъмурий жавобгарлик назарда тутилган бошқа норматив ҳужжатлар ишнинг фактик ҳолатларига мос келмаслиги; маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш қоидаларининг жиддий бузилиши; қўлланилган маъмурий жазонинг адолатсизлиги асос бўлиб ҳисобланади. Махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишларига доир иш ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилишларига доир иш янгитдан кўриб чиқиш учун юборилиб, қарор бекор қилинган тақдирда, мазкур иш маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан у илгари содир этган ҳуқуқбузарликларнинг такрорийлиги инобатга олинган ҳолда умумий асосларда кўриб чиқилиши лозим. Мазкур ишни кўриб чиқишга ваколати бўлмаган орган (мансабдор шахс) томонидан чиқарилган қарор бекор қилинади, иш эса ваколатли органга (мансабдор шахсга) кўриб чиқиш учун юборилади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор юзасидан берилган шикоят ёки билдирилган протест бўйича қабул қилинган қарорда: у чиқарилган вақт ва жой; шикоят ёки протестни кўриб чиқаётган мансабдор шахс; прокурор ва бошқа иштирок этаётган шахслар; шикоят берган шахс ёки протест билдирган прокурор; маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарилгач шикоят берилган ёки протест билдирилган қарорнинг ҳамда шикоят, протестнинг моҳияти; чиқарилаётган қарорни асосланиши; шикоят ёки протест юзасидан қарор кўрсатилиши лозим. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят ёки билдирилган протестга доир қарорнинг нусхаси ўзи ҳақида ана шу қарор чиқарилган шахсга уч кун муддат ичида юборилади, жабрланувчига эса — унинг илтимосига биноан юборилади. Протестни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида прокурорга маълум қилинади.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

NIMANI ANGLATADI 321-modda шикоят ёки протест асосида маъмурий жазо қарорини қайта кўриб чиқиш натижасида қабул қилинадиган қарорларни белгилайди. Орган ёки мансабдор шахс қарорни қолдirishi, бекор қилиши, ўзгартириши ёки жазони кучайтирмасдан ўзгартириши мумкин. Қарор чиқаришда ишни тўлиқ кўриб чиқиш, қонун нормаларини тўғри қўллаш ва жазонинг адолатлилиги асос бўлади. KIMGA TEGISHLI Маъмурий жазо қарори хусусида шикоят ёки протестни кўриб чиқаётган юқори орган ёки мансабдор шахсга. AMALDA Агар сотув жойида ишчи қоидабузарлик учун жазоланган бўлса, унинг шикояти асосида юқори раис қарорни қайта кўриб чиқади. Агар ишчи хақ қилса, қарор бекор қилинади ва иш қайта кўриб чиқилади.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Bu masala bo‘yicha hujjat kerakmi?Ma’muriy jarima qarori ustidan shikoyatQaror nusxasini olgan kundan 10 kun ichida beriladi. Shablon organ, qaror raqami, asoslar va dalillarni so‘raydi, moddalarni o‘zi qo‘shadi.Bepul sinab ko‘ring — oyiga 5 ta hujjat

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.