Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома тақдим этилган пайтдан эътиборан 24 соат ичида судья томонидан ёпиқ суд мажлисида якка тартибда кўриб чиқилади.
Ўзига нисбатан реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома кўриб чиқилаётган шахс ва ички ишлар органининг вакили суд мажлисида иштирок этиши шарт. Суд мажлисида адвокат иштирок этиши мумкин.
Илтимосномани кўриб чиқиш ички ишлар органи вакилининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш зарурлиги ва жойлаштириш муддати асослаб бериладиган маърузаси билан бошланади. Сўнгра ўзига нисбатан илтимоснома кўриб чиқилаётган шахс, агар суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, адвокат, судга келган бошқа шахслар эшитилади, тақдим этилган материаллар текширилади.
Қарор судья томонидан алоҳида хонада чиқарилади.
Илтимосномани кўриб чиқиш натижалари бўйича суд қуйидаги қарорлардан бирини чиқаради:
илтимосномани қаноатлантириш ва муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида;
илтимосномани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида.
Илтимосномани қаноатлантириш ва муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги қарор ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради ва дарҳол ижро этилиши лозим.
Қарор ижро этиш учун дарҳол ички ишлар органи вакилига, агар суд мажлисида иштирок этган бўлса, адвокатга ва ўзига нисбатан қарор чиқарилган шахсга топширилади.
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш натижалари бўйича чиқарилган қарор устидан ушбу қарор чиқарилган кундан эътиборан уч кун ичида ўзига нисбатан қарор чиқарилган шахс, унинг қонуний вакили ва адвокат апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор эса апелляция протести келтириши мумкин.
Апелляция инстанцияси судининг судьяси қарор устидан берилган шикоятни (протестни) у келиб тушган кундан эътиборан уч кун ичида якка тартибда кўриб чиқиб, унинг натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини чиқаради:
қарорни ўзгаришсиз, шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида;
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантириш ҳақидаги қарорни бекор қилиш ва шахсни реабилитация марказидан озод қилиш ҳақида;
илтимосномани қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги қарорни бекор қилиш ва муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида.
lex.uz’dagi asl matnMa'muriy javobgarlik kodeksi
313⁹-modda. Илтимосноманинг суд томонидан кўриб чиқилиши
(ХХIII² боб Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 16 декабрдаги ЎРҚ-810-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2022 й., 03/22/810/1095-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.