Суд қарорининг кириш қисмида:
қарор чиқарилган вақт ва жой;
қарор чиқарган суднинг номи, судьянинг, суд мажлиси котибининг, тарафларнинг, агар ишда иштирок этаётган бўлса, таржимоннинг исми, отасининг исми ва фамилияси;
ҳуқуқбузарнинг исми, отасининг исми ва фамилияси, туғилган йили, ойи, куни ва жойи, яшаш жойи, иш жойи, машғулотининг тури, маълумоти ва иш учун аҳамиятга молик бошқа маълумотлар кўрсатилади.
Суд қарорининг тавсиф-асослаш қисмида ярашув учун асос бўлган ҳолатлар баён этилади, ушбу Кодекснинг 313⁴-моддасида санаб ўтилган масалаларга жавоблар ифодаланади.
Қарорнинг қарор қисмида суд қуйидаги масалаларни ҳал этади:
маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги ишни тарафларнинг ярашуви муносабати билан ёки ушбу Кодекснинг 310-моддасида кўрсатилган бошқа асослар бўйича тугатиш ҳақидаги, маъмурий жазонинг қўлланилиши тўғрисида ёхуд уни маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги баённомани расмийлаштирган ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни қўзғатган органга юбориш ҳақидаги;
ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар тўғрисидаги;
зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги.
Суднинг қарорига ҳуқуқбузар, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари, адвокат томонидан шикоят берилиши ҳамда прокурор томонидан протест келтирилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matnMa'muriy javobgarlik kodeksi
313⁵-modda. Суд қарори
(313⁵-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.