Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор ишни кўриб чиқиш тугаши биланоқ дарҳол эълон қилинади ва у чиқарилган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарорнинг нусхаси уч кун ичида устидан шу қарор чиқарилган шахсга, шунингдек ўзининг илтимосига кўра жабрланувчига топширилади ёки жўнатилади.
Қарорнинг нусхаси тилхат билан берилади, башарти қарорнинг нусхаси жўнатилса, бу ҳақда ишга тегишли ёзув ёзиб қўйилади.
Хизмат қуролидан ва унинг ўқ-дориларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган давлат органларининг мансабдор шахсларига ҳамда махсус хизмат вазифаларига эга бўлган юридик шахсларнинг ходимларига нисбатан ушбу Кодекснинг 185-моддасида, 220-моддаси учинчи, тўртинчи ва олтинчи қисмларида, 221-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар юзасидан чиқарилган қарорнинг кўчирма нусхаси тегишли давлат органига ёки юридик шахсга маълумот учун, ички ишлар органига эса ушбу шахснинг қуролдан фойдаланишини тақиқлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун юборилади.
lex.uz’dagi asl matnMa'muriy javobgarlik kodeksi
311-modda. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорни эълон қилиш ва унинг нусхасини бериш
(311-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон — 2022 йил 2 сентябрдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.