Ma'muriy javobgarlik kodeksi

309³-modda. Солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарима солиш тўғрисидаги қарор

(309³-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 мартдаги ЎРҚ-758-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 03/22/758/0207-сон — 2022 йил 13 июндан кучга киради)

Солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарима солиш тўғрисидаги қарор маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахснинг иштирокисиз чиқарилади. Солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарима солиш тўғрисидаги қарор электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади. Жарима солиш тўғрисидаги қарор солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини қўллаш орқали олинган материаллар илова қилинган ҳолда мазкур қарор чиқарилган кундан эътиборан уч кун ичида солиқ тўловчининг (ҳуқуқбузарнинг) шахсий кабинетига юборилади. Солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарима солиш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар кўрсатилиши керак: қарорнинг рақами; қарор чиқарилган сана ва жой; қарорни чиқарган органнинг номи, мансабдор шахснинг лавозими ҳамда фамилияси, исми, отасининг исми; солиқ тўловчининг номи ва идентификация рақами; маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс тўғрисидаги маълумотлар; маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт, жой ва ҳуқуқбузарликнинг тавсифи; ушбу Кодекс Махсус қисмининг содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси; тайинланган жарима ва уни тўлаш тартиби; жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш муддати ва тартиби.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.