Ma'muriy javobgarlik kodeksi

305-modda. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш муддатлари

(305-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-832-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2023 й., 03/23/832/0228-сон)

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги иш мазкур ишни кўриб чиқишга ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва ишга оид бошқа материаллар олинган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддат ичида кўриб чиқилади. Ушбу Кодекснинг 51², 51³, 51⁴, 51⁵, 51⁶, 51⁷, 51⁸, 51⁹, 170, 180, 181, 183, 187, 194, 194¹, 196¹-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бир сутка мобайнида кўриб чиқилади, ушбу Кодекснинг 47-моддасида, 164-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 197⁵, 197⁷, 201, 202, 203, 204, 205-моддаларида назарда тутилган ишлар — уч сутка ичида, ушбу Кодекснинг 61-моддасида назарда тутилган ишлар эса — беш сутка ичида кўриб чиқилади. Ушбу Кодекснинг 56, 57, 58-моддаларида, 61¹-моддаси биринчи қисмида, 94, 165¹, 184², 184³, 189, 189¹, 201, 202¹-моддаларида, 224¹-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 225-моддасининг биринчи — учинчи қисмларида, 239, 240, 241-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар, улар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан содир этилганда, бир сутка мобайнида кўриб чиқилади. Ушбу Кодекс 271-моддасининг 11-бандида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги иш маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва ишнинг бошқа материаллари ишни кўриб чиқишга ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан олинган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда кўриб чиқилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.