Бошқа таъсир кўрсатиш чоралари қўлланиб бўлинганидан кейин маъмурий ҳуқуқбузарликни тўхтатиш, ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаш, башарти баённома тузиш зарур бўлиб, уни ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида тузиш имкони бўлмаган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш, ишларнинг ўз вақтида ва тўғри кўриб чиқилишини таъминлаш ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юзасидан чиқарилган қарорларни ижро этиш мақсадида мазкур шахсни маъмурий йўл билан ушлаб туришга, шахсан кўрикдан ўтказишга, унинг ашёлари, транспорт воситаларини кўздан кечиришга ва ашё ҳамда ҳужжатларни олиб қўйишга йўл қўйилади.
Ушбу моддада назарда тутилган мақсадларда шахсни маъмурий йўл билан ушлаб туриш, шахсан кўрикдан ўтказиш, унинг ашёлари, транспорт воситаларини кўздан кечириш ва ашё ҳамда ҳужжатларини олиб қўйиш тартиби ушбу Кодекс ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилиги билан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn285-modda. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни таъминлаш чоралари
(285-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Oddiy tilda
НИМАНИ АНГLATADI
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишда полиция ва бошқа органлар қўллай оладиган чоралар. Бунга шахсни ушлаб туриш, унинг жисмоний кўрик ўтказиш, нарсалари ва ҳужжатларини текшириш киради. Бу чоралалар фақат қонун талаби асосида ва муайян мақсадда қўлланилади.
КИМГА TEGISHLI
Полиция ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритувчи давлат органларига.
AMALDA
Масалан, кўчада қонун бузарган одамни полиция ушлаб туради, унинг шахсини аниқлаш учун жисмоний кўрик ўтказади ва қўлида бор нарсаларини текширади. Ушбу чоралалар фақат қонун бузарилганини аниқлаш ва ишни тўғри юритиш учун қўлланилади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.