Муайян шахсни унга берилган махсус ҳуқуқдан (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан, ов қилиш ҳуқуқидан) маҳрум қилиш чораси жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан уч йилгача муддатга қўлланилади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати ўн беш кундан кам бўлмаслиги керак, бундан ушбу Кодекснинг 34¹-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ногиронлиги сабабли транспорт воситаларидан фойдаланадиган шахсларга нисбатан транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш чораси қўлланилиши мумкин эмас, ушбу Кодекс 131-моддасининг биринчи қисмида, 136-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган ҳоллар бундан мустасно.
Асосий тирикчилик манбаи овчилик бўлган шахсларга нисбатан ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш чораси қўлланилиши мумкин эмас.
lex.uz’dagi asl matnMa'muriy javobgarlik kodeksi
28-modda. Махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш
(28-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.