Ma'muriy javobgarlik kodeksi

271-modda. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатлар

(271-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 4 майдаги ЎРҚ-1143-сонли Қонунига асосан 11¹-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.05.2026 й., 03/26/1143/0450-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 5 август)

Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмас, бошланган иш эса тугатилиши лозим: 1) маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисаси ёки аломати йўқ бўлса; 2) маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш пайтида шахс ўн олти ёшга тўлмаган бўлса; 3) ғайриҳуқуқий ҳаракат ёки ҳаракатсизликни содир этган шахс ақли норасо бўлса; 4) шахс ҳаракатни зарурий мудофаа ҳолатида ёки охирги зарурат ҳолатида қилган бўлса; 4¹) шахс ҳаракатни жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш натижасида қилган бўлса; 5) амнистия акти чиқиши, агар у маъмурий жазо чорасини қўлланишни бекор қилса; 6) маъмурий жавобгарликни белгиловчи ҳужжат бекор қилинган бўлса; 7) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш пайтига келиб ушбу Кодекснинг 36-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтиб кетган бўлса; 8) маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс хусусида шу факт юзасидан маъмурий жазо қўлланиш тўғрисида ваколатли орган (мансабдор шахс) қарор чиқарган бўлса ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни тугатиш тўғрисида чиқарилган қарор бекор қилинмаган бўлса, шунингдек мазкур факт юзасидан жиноят тўғрисидаги иш қўзғатилган бўлса; 8¹) иш юритиш жабрланувчининг аризасига кўра юритиладиган ҳолларда унинг аризаси мавжуд бўлмаса, бундан ушбу Кодекс 269³-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно; 9) шахс иши юритила бошланган пайтда вафот этган бўлса; 10) ҳуқуқбузарликнинг оқибатлари бартараф этилган тақдирда шахсни жавобгарликдан озод этиш ушбу Кодекснинг тегишли моддасида назарда тутилган бўлса; 10¹) ҳуқуқбузар ушбу Кодекснинг 21²-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича жабрланувчи билан ярашган бўлса; 11) агар ушбу Кодекс 164-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 165-моддасининг биринчи қисмида, 166-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 167-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 168-моддасида, 171-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 172, 173-моддаларида, 174-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 174¹-моддасининг биринчи — саккизинчи қисмларида, 175-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи ва олтинчи қисмларида, 175¹-моддасининг биринчи қисмида, 175³, 175⁴-моддаларида, 175⁵-моддасининг биринчи қисмида, 176² — 176⁴-моддаларида, 177-моддасининг биринчи қисмида, 177¹-моддасининг биринчи қисмида, 177²-моддасининг биринчи қисмида, 178-моддасининг биринчи — саккизинчи қисмларида, 178¹-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 179²-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 179⁴-моддасининг биринчи қисмида, 179⁵-моддасида, 215-моддасининг биринчи қисмида, 215¹-моддасининг биринчи қисмида, 227⁸-моддасининг биринчи, учинчи ва бешинчи қисмларида, 227¹⁴-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 227¹⁵-моддасининг биринчи қисмида, 227¹⁶-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида, 227¹⁸-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 227¹⁹-моддасининг биринчи қисмида, 227²¹-моддасида, 227²²-моддасининг биринчи қисмида, 227²³-моддасининг биринчи қисмида, 227²⁴, 227²⁵ ва 227²⁶-моддаларида, 227²⁷-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар йўл қўйилган бузилишларни ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ўттиз кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этган ва (ёки) етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, бундан фуқароларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига зарар етказилган ҳоллар мустасно. 11¹) ушбу Кодекс 70¹-моддасининг биринчи қисмида, 72-моддасининг биринчи қисмида (сувларни ифлослантириш, шунингдек сув объектларига оқова сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузишга оид қисмида), 79-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида, 85-моддасининг биринчи қисмида (ифлослантирувчи моддаларни йўл қўйиладиган нормативдан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқариб ташлашга оид қисмида), 85¹-моддасининг биринчи қисмида, 88-моддасининг бешинчи қисмида, 91-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар юридик шахснинг манфаатларини кўзлаб содир этилган ҳамда бу атроф-муҳитга зарар етказилишига ёки атроф-муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари ҳисобланишига олиб келган ҳолларда, юридик шахсга нисбатан жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилган бўлса; 12) йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ҳолларда, транспорт воситасининг мулкдори тўғрисидаги маълумот мавжуд бўлмаса; 13) агар махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга қирқ саккиз соат ичида юборилмаган бўлса. 14) агар солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан охирги уч ой ичида солиқ ҳисоботлари ўз вақтида тақдим этилган ва кейинги ҳисобот даври учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатининг кечиктирилиши беш иш кунидан ошмаган бўлса.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.