Маъмурий жавобгарлик кодекси

266¹-modda. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг органлари

(266¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1061-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон)

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг органларига ушбу Кодекснинг 60-моддаси иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 60¹-моддасида, 65-моддасида (ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланишга оид қисмида, бундан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар мустасно), 68-моддасида (бундан табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар, сув фонди ерлари мустасно), 68¹-моддасида ва 69-моддасида (бундан қишлоқ хўжалиги ерларининг чегара белгиларига оид қисми мустасно) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақли: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори ва унинг ўринбосарлари; Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари; Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари бошлиқлари.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

Нимани ангlatadi Бу модда Кадастр агентлигининг органларига қайси қонун бузилишлари учун жарима солиш ҳуқуқи берилганини аниқлайди. Агентлик ер участкаларидан нотўғри фойдаланиш, қўлланилиши мумкин бўлмаган мақсадларда ишлатиш каби ҳуқуқбузарликларни жазолаши мумкин. Кимга тегишли Бу ҳуқуқ Кадастр агентлигининг директори, вилоят ва туман бошқармалари раҳбарларига берилган. Аmalда Агар кимдир қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини сотув-сотувга ишлатса, Кадастр агентлиги бу ҳуқуқбузарликни аниқлаб, жарима солиши мумкин.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Bu masala bo‘yicha hujjat kerakmi?Ma’muriy jarima qarori ustidan shikoyatQaror nusxasini olgan kundan 10 kun ichida beriladi. Shablon organ, qaror raqami, asoslar va dalillarni so‘raydi, moddalarni o‘zi qo‘shadi.Bepul sinab ko‘ring — oyiga 5 ta hujjat

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.