Ma'muriy javobgarlik kodeksi

257-modda. Давлат санитария назорати органлари

(257-модда иккинчи қисмининг иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-685-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2021 й., 03/21/685/0373-сон)

Давлат санитария назорати органларига ушбу Кодекснинг 53, 54, 55-моддаларида, 85-моддасида (атмосфера ҳавосига йўл қўйиладиган энг юқори нормативдан ортиқ даражада зарарли физикавий таъсир кўрсатганлик ва атмосфера ҳавосига биологик организмлар чиқариб ташлаганлик, шунингдек махсус ваколат берилган давлат органларининг рухсатисиз атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатганлик ва атмосфера ҳавосига биологик организмлар чиқариб ташлаганлик учун, агар бу ҳуқуқбузарликлар санитария-гигиена қоидаларини бузиш бўлса), 86, 88, 89, 95-моддаларида (агар атмосфера ҳавосига физикавий таъсир кўрсатилган бўлса ва бу ҳуқуқбузарликлар санитария-гигиена қоидаларини бузиш бўлса), 87-моддасида (автомобиллар, самолётлар, кемалар ва бошқа ҳаракатланувчи воситалар ҳамда қурилмаларни ишлатиш пайтида шовқин даражаси белгиланган нормативдан ортиб кетганлиги учун), 96-моддасида (санитария-экологик экспертизаси қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир. Давлат санитария назорати органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чораси қўллашга қуйидагилар ҳақлидирлар: Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи ва унинг ўринбосарлари; Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат санитария врачлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари; туманлар (шаҳарлар) бош давлат санитария врачлари.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.