Ma'muriy javobgarlik kodeksi

254¹-modda. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси органлари

(254¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1118-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 03/26/1118/0120-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 май)

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси органларига ушбу Кодекснинг 99-моддасида (йўл-қурилиш соҳасидаги қонунчиликни бузишга оид қисмида), 113¹-моддасида, 123-моддасида (сув транспорти соҳасидаги қонунчиликни бузишга оид қисмида), 125-моддасининг тўртинчи ва саккизинчи қисмларида, 125¹-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 125², 125⁴-моддаларида, 144-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида, 145-моддасининг иккинчи қисмида, 146¹-моддасида, 147-моддасининг биринчи қисмида (автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, йўлларда қурилиш-қазиш ишларини олиб борган шахслар томонидан белгиланган муддатларда йўл инфратузилмасини олдинги ҳолатига келтирмасликка оид қисмида), 176³, 176⁴-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақли: Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг бошлиғи ва унинг ўринбосарлари; Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ва инспекторлари. Ушбу Кодекснинг 119, 132 ва 133¹-моддаларида (кемаларга оид қисмида), 198⁹-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан тузилади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун юборилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.