Ma'muriy javobgarlik kodeksi

248¹-modda. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари

(248¹-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларига ушбу Кодекснинг 47-моддасининг биринчи қисмида, 56¹, 63-моддаларида, 72-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида (сувларни ифлослантириш ёки булғатиш, сувтўплагич иншоотларида сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш, сув объектларига оқова сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузишга оид қисмида, бундан ер ости сувларига доир ҳуқуқбузарликлар мустасно), 79-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида, 88-моддасида (бундан битум эритиш чоғида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик мустасно), 90-моддасининг биринчи қисмида, 91-моддасида (саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузишга оид қисмида), 91¹-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 91², 161-моддаларида, 187-моддасининг биринчи қисмида, 188² ва 192-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақли: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Жамоат тартибини сақлашни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи, унинг ўринбосари ва бўлим бошлиқлари; Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Суриштирувни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосари; Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Болалар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи, бўлим бошлиқлари ва катта офицерлари; Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, суриштирув бўлимлари бошлиқлари; Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Муҳим давлат объектларини қўриқлаш бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари; Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Муҳим давлат объектларини қўриқлаш бошқармаси батальонлари командирлари ва уларнинг ўринбосарлари. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг мансабдор шахслари ушбу Кодекснинг 61-моддасида, 79-моддасининг учинчи қисмида, 90-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 90¹-моддасида, 91¹-моддасининг тўртинчи қисмида, 183, 184², 184³, 185-моддаларида, 185¹-моддасида (бундан божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар мустасно), 185², 185³, 186-моддаларида, 187-моддасининг иккинчи қисмида, 188¹, 188³, 189, 189¹, 191, 194¹, 195¹-моддаларида, 196-моддасида (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларига тааллуқли қисмида) ва 210¹-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади ҳамда ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда уни маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишга ваколатли бўлган органга (мансабдор шахсга) кўриб чиқиш учун юборади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.