Ma'muriy javobgarlik kodeksi

240-modda. Диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш

(240-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-874-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2023 й., 03/23/874/0818-сон)

Нолегал диний фаолият билан шуғулланиш, диний ташкилотлар раҳбарларининг мазкур ташкилотлар уставини рўйхатдан ўтказишдан бош тортиши, диндорлар ва диний ташкилотлар аъзолари томонидан болалар ва ўсмирларнинг махсус йиғилишлари, шунингдек диний маросимга алоқаси бўлмаган меҳнат, адабиёт ва бошқа хилдаги тўгараклар ҳамда гуруҳларни ташкил этиш ва ўтказиш худди шунингдек диний ташкилотнинг ўз уставида назарда тутилмаган бошқа фаолият тури билан шуғулланиши ёки тадбир ўтказиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача бўлган миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. Бир конфессияга мансуб диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар (прозелитизм) ва бошқа миссионерлик фаолияти — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.