Ma'muriy javobgarlik kodeksi

230-modda. Фуқаролик ҳолати актлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш

(230-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Фуқаролик ҳолати актларини ёзиш органларига атайин ёлғон маълумотлар бериш ёки тегишли органларга қонунчиликда назарда тутилган фуқаролик ҳолати актлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаслик — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилганлигини қайд этишни таъминлашга доир чораларни васийлик ва ҳомийлик органларининг ёки тиббиёт муассасасининг мансабдор шахслари, топиб олинган (ташлаб кетилган) бола турган муассаса маъмурияти томонидан кўрмаганлик, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Тиббиёт муассасасининг мансабдор шахслари томонидан туғилишни ва ўлимни ўз вақтида қайд этишни таъминлаш чораларини кўрмаганлик, худди шунингдек туғилганлик тўғрисидаги тиббий маълумотномани ёхуд ўлим ҳақидаги, шу жумладан перинатал ўлим тўғрисидаги тиббий гувоҳномани нотўғри ва (ёки) ноаниқ тўлдирганлик, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.