Божхона расмийлаштируви тугалланмаган товарлар ва транспорт воситалари билан операциялар ўтказиш, белгиланган талаблар ва шартларни бузиб, уларнинг ҳолатини ўзгартириш, улардан фойдаланиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Божхона назорати остида турган товарлар ва транспорт воситаларини божхона органининг рухсатисиз транспортда ташиш, ортиш, тушириш, қайта ортиш, бузилган ўровни тузатиш, ўраш, қайта ўраш ёки ташиш учун қабул қилиш, шундай товарлардан намуналар ва нусхалар олиш, мазкур товарлар ва транспорт воситалари туриши мумкин бўлган бинолар ва бошқа жойларни очиш —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Божхона расмийлаштируви тугалланмаган товарлар ва транспорт воситаларини тасарруф этиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matn227⁸-modda. Божхона расмийлаштируви тугалланмаган товарлар ва транспорт воситалари билан ғайриқонуний операциялар, шунингдек божхона органининг рухсатисиз юк операциялари ва бошқа операциялар ўтказиш
(227⁸-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-577-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2019 й., 03/19/577/3975-сон — 2020 йил 2 февралдан кучга киради)
Oddiy tilda
БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИ ТУГАЛЛАНМАГАН ТОВАРЛАР БИЛАН ҒАЙРИҚОНУНИЙ ОПЕРАЦИЯЛАР
Нимани англадади
Бу модда божхона органи рухсатисиз товарлар ва машиналар билан ишлашни тақдир этади. Яъни, товарлар расмий ўтказилмаганда, уларни ташиш, сақлаш, сотиш ёки ўзгартириш қонун бузилишидир. Божхона назорати остидаги товарларни рухсатсиз ишлатиш жиддий жазога сабаб бўлади.
Кимга тегишли
Бу қоида барча фуқаролар ва давлат ишчилари учун мажбурий.
Аmalда
Ким божхонадан ўтмаган чўлғи ёки машинани сотиб юборса, ёки расмий қўлдан қўлга ўтмаган товарни сақлаб қўйса, жарима тўлаши керак. Жарима миқдори қанча бор эканлигига ва такрор бузилишга қараб ўзгаради.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.