Ma'muriy javobgarlik kodeksi

227²⁵-modda. Божхона тўловларидан ғайриқонуний озод қилишга, уларни камайтиришга, тўланган божхона тўловларини қайтариб олиш, тўловлар ва бошқа ҳақни олишга ёхуд етарли асосларсиз уларни қайтармасликка қаратилган хатти-ҳаракатлар

(227²⁵-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-577-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2019 й., 03/19/577/3975-сон — 2020 йил 2 февралдан кучга киради)

Божхона декларацияси ва бошқа ҳужжатларда божхона тўловларидан озод қилиш ёки уларнинг миқдорини камайтириш учун асос бўладиган нотўғри маълумотларни кўрсатиш, ушбу Кодекснинг 227²⁰-моддаси ва 227²¹-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Тўланган божхона тўловларини қайтариб олиш, тўловларни ва бошқа ҳақни олиш ҳуқуқини берадиган нотўғри маълумотлардан иборат ҳужжатларни божхона органига тақдим этиш ёки етарли асосларсиз уларни қайтармаслик ёхуд бу тўловларни ва бошқа ҳақни тўлиқ бўлмаган ҳажмда қайтарганлик, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.