Ушбу Кодекс 227²⁵-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали аслида ишлаб чиқариш ёки тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни тижорат мақсадлари учун мўлжалланмаган товарлар ниқоби остида олиб ўтиш, —
товарларни мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, —
товарларни мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matnMa'muriy javobgarlik kodeksi
227²⁰-modda. Тижорат мақсадлари учун мўлжалланмаган товарлар ниқоби остида Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш
(227²⁰-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-577-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2019 й., 03/19/577/3975-сон — 2020 йил 2 февралдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.